Зарур тушунчалар берилди

Зарур тушунчалар берилди

Маълумки, маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, уларга фуқаролар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш, бартараф этиш йўлларини ўргатиш мақсадида, мамлакатимиз бўйлаб маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун икки кунлик семинар-тренинг­лар бўлиб ўтмоқда.
Яқинда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаолларига Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ­Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирдан кўзлаган асосий мақсад маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, уларга фуқаролар билан ишлашда низоли вазият­ларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахс­ларга кўмаклашиш, мулоқот маданияти, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахс­ларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда ўз жонига қасд қилиш, ажримларнинг олдини олиш каби махсус кўникмаларни ҳосил қилиш бўйича тушунчалар берилди. Семинар якунида кун тартибидаги долзарб мавзулар бўйича тест синовлари ўтказилиб, ундан муваффақиятли ўтган иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Ўз мухбиримиз.