Бизни китобхонлик бирлаштирди

Бизни китобхонлик бирлаштирди

Мактабимизда “Бизни китобхонлик бирлаштиради” мавзуида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири, “Энг улуғ, энг азиз” респуб­лика кўрик-танлови ғолиби Зикрилла Неъмат ўқувчилар билан учрашди. Кечада мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан қўшиқ ва рақслар ижро этилди, шоирнинг шеърлари ифодали ўқилди.

Тадбир ўйинли викторинага айланиб кетди. Китобхонлик саводхонлигини ошириш тўғрисида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Бадиий ижодга қадам қўяётганлар учун қимматли маслаҳатлар берилди. Тадбир сўнггида меҳмон томонидан фаол иштирок этган ўқувчиларга бир даста китоб совға қилинди.

Адиба МЕЙЛИЕВА,
36-умумтаълим мактаби тарғиботчиси.