Мамлакатимиз олий ўқув юртларида навбатдаги янги ўқув йили ҳам бошланиб, айни пайтда тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни “Таълим кредити кимларга берилади, мен ҳам ушбу имкониятдан фойдалансам бўлармикан” каби саволлар ўйлантираётган бўлса ажаб эмас… Эндиликда юқоридаги каби хавотирларга ўрин йўқ, албатта. Умуман олганда, юртимизда илм олиш, билим эгаллаш учун барча шароитлар яратилган. Давлатимиз томонидан тўлов-шартнома асосида...
Category: Иқтисодиёт
Камбағалликни қисқартириш бўйича хитой тажрибаси ўрганилди
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш масаласида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, 21-25 август кунлари туман ва шаҳар ҳокимликларининг студияларида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси, Хитойдаги камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ва БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда онлайн форматида семинар ташкил этилди. Семинарда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг жойлардаги...
Агросубсидия олиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарори билан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади. Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади. Ишчи гуруҳ аризага мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни...
Иш стажига эга бўлмаганлар учун нафақа миқдори оширилади
Президентимизнинг 2023 йил 28 июлдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-120-сонли Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, жорий йилнинг 1 августидан: зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 минг сўм; иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни...
Ижтимоий соҳа объектлари ҳолати ўрганилди
Ҳадемай, ёз фасли тугаб, олтин куз мавсуми ҳам кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Қишнинг изғиринли, синовли кунлари бошланади. Бу эса, айни вақтда соҳа ходимларига алоҳида масъулият юклайди. Чунки, аҳоли тураржойларини, ижтимоий соҳа объектларини қишдан беталафот олиб чиқиш нечоғли долзарб ва муҳим вазифадир. Зангиота тумани ҳокими Эркин Рустамов ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг қиш мавсумига...
Очиқ мулоқот: Илк учрашув самимий ўтди
Мамлакатимизда бугунги кутган ўзгаришлар, айниқса, иқтисодиётимизнинг ривожланиш кўрсаткичлари ҳар биримизга алоҳида қувонч бағишлайди. Жорий йилда ҳам соҳада барқарор ва юксак ўсиш суръатлари кўзда тутиляпти. Маълумки, истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик соҳалари нафақат иқтисодиётимизнинг етакчи бўғини, балки давлатимиз ва жамиятимиз ривожида ҳал этувчи аҳамиятига эга бўлган асосий кучга айланди. Айниқса, бозорни импорт...
“Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади
Президентимизнинг 2023 йил 2 августдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-257-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 сентябридан “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади. Мазкур платформа пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари...
Жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас
Президентимиз томонидан 2023 йил 4 июлда имзоланган ЎРҚ-851-сонли Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра: БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун...
Зангиота туманининг чакана савдо товар айланмаси
Туманда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар доирсида чора-тадбирларнинг давом эттирилиши барча соҳаларнинг жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Чакана савдо товар айланмаси жорий йилнинг январь-июнь ойларида 1 414,5 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,7 фоизга ўсди. *** Кўрсатилган бозор хизматлари Туманда шу йил январь-июнь ойларида бозор хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 1 448,0 млрд.сўмни ташкил этиб,...
Иккинчи мавсум бошланди
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан бошланди. Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. 1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача; 2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача; 3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан...
Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди
2023 йил 13 июлда Вазирлар Маҳкамасининг “Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида” ги 286-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, қуйидаги ҳолларда: ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш; ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй...
“Ташаббусли бюджет” – орзулар рўёби
Ўнқир-чўнқир кўчалар транспорт қатнови, йўловчилар ҳаракатида ҳам қийинчиликлар юзага келтириши ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам кўчасининг асфальтланиб, кафтдек текис бўлишини орзу қилмаган маҳалла аҳли бўлмаса керак. Бу эса бу борада аҳолидан юқори идораларга кўплаб мурожаатлар тушишига сабаб бўлаётганди. Энди эса мурожаатлар оқими камайди. Негаки, “ташаббусли бюджет” аҳолининг кўп йиллик орзуларининг рўёбига айланмоқда. Туманимизда...
Арзон ва сифатли маҳсулотлар xорижда ҳам харидоргир
Меҳнатсевар, ишбилармон ўзбегим ўғлонлари аждодларимизга муносиб ворис эканлигини ҳар жабҳада исботлаб келаётганидан халқимиз доимо мамнун. Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. 1,5 гектар майдонни эгаллаган улкан иншоотда бугун ҳаёт қайнайди. Қайсики, унда орзу-мақсадлар сари ўзига ҳалолликни дўст билган интилувчан...
Ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилади
2023 йил 14 июнда Президентимизнинг “Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-192-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, жорий йил 1 июнь ҳолатига қуйидагилар: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно)...
Қуёш панеллари: Хайрли ташаббусдан мўмай даромадгача…
Мамлакатимизга ўтган қиш мавсуми бошқа йиллардагига нисбатан анча совуқ келди. Бу электр энергияси билан боғлиқ ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммоларни яққол юзага чиқарди. Президентимизнинг шу йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарори энергия тақчиллиги қопланишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди....










