Жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01дан 12 ноябрь соат 00:01гача Самарқанд халқаро аэропорти техник сабабларга кўра ёпилади.
Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, «Uzbekistan Airways» АЖнинг режалаштирилган Тошкент – Самарқанд – Тошкент, Самарқанд – Москва – Самарқанд, Самарқанд – Санкт-Петербург, Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд, Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиқатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.
Шунингдек, Андижон – Самарқанд – Андижон, Самарқанд – Наманган – Самарқанд ва Фарғона – Самарқанд – Фарғона авиақатновлари эса бекор қилинади.
Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгалиги эслатиб ўтилди.
Манбаа: https://yuz.uz/
